«Реал» Хаби Алонсо қўл остида 8 ўйинда бир бор ютқазди.
Мадрид клуби Ла Лига 2-турида «Реал Овиедо» (3:0) устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Испания миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси «Реал»ни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан қабул қилиб олганди. АҚШдаги турнирда «қаймоқранглилар» 4 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этишди. Ягона мағлубият яримфиналдаги «ПСЖ» (0:3) билан баҳсда бўлди. Ла Лигада эса жамоа дастлабки икки турда ҳам ғалабага эришди.
«Реал» навбатдаги беллашувни 30 август куни «Малёрка»га қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, «Овиедо» билан ўйинда Винисиус Жуниор Ла Лигадаги голсиз серияси чек қўйди.