Россиялик UFC жангчиси Магомед Анкалаев Абу-Дабида бўлиб ўтган турнирда Ўзбекистон вакили Богдан Гусковни мағлуб этиб, UFC тарихидаги ғалабалар сони бўйича машҳур ҳамюрти Ҳабиб Нурмагомедовга етиб олди.
Ҳозирда Анкалаев ва Нурмагомедов ҳисобида 13 тадан ғалаба бор. Улар россиялик жангчилар орасида 3-ўринни бўлишиб турибди. Бу кўрсаткич бўйича фақат Ислом Махачев (17 та ғалаба) ва Александр Волков (14 та ғалаба) улардан олдинда.
34 ёшли Анкалаев ярим оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ҳамда Россиядан чиққан бешинчи UFC чемпиони ҳисобланади. У UFCдаги дебютини 2018 йилда ўтказган ва илк жангида шотландиялик Пол Крэйгга бўғиш усули билан мағлуб бўлган.
Шундан кейинги 16 та жангда Анкалаев 12 та ғалаба қозонган, 2 марта мағлуб бўлган, 1 та жанг дуранг билан якунланган, яна 1 та баҳс эса ўтказилмаган деб топилган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади