«Лилл» бош мураббийи Давиде Анчелотти бир кун келиб «Реал»ни бошқаришни исташини айтди. Италиялик мутахассис аввалроқ «қироллик клуби»да отаси Карло Анчелоттининг ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган.
«Бош мураббий сифатида «Реал»га қайтиш — менинг орзум. Бироқ бундай имкониятга муносиб бўлиш керак. Ҳаммаси нафақат «Реал»га, балки ўзимга ва мураббийлик фаолиятимдаги муваффақиятларимга ҳам боғлиқ.
Ҳозирча менда бундай клуб мураббийида бўлиш керак бўлган мақом йўқ. Бу мақом ғалабалар орқали шаклланади. Ғоялар ва фалсафалар ҳақида кунлаб гапириш мумкин, аммо энг муҳими — ғалаба қозониш», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Madrid Universal нашри.
Қайд этиш лозим, Давиде 2013–2015 йиллар оралиғида мадридликларнинг фитнес мураббийи, 2021–2025 йиллар давомида эса бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Маълумот ўрнида, 37 ёшли мутахассис бошқарувидаги «Лилл» Лига 1 турнир жадвалида беш турдан сўнг 10 очко билан 4-ўринда бормоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади