Live
7
Ўзбек

«Ҳалл Сити» Чемпионшип плей-офф финалидан кейин судга мурожаат қилиши мумкин

Футбол
23 май, 10:01
Клуб эгаси «Мидлсбро»нинг финалга қайтарилишини нотўғри қарор деб атади.
«Ҳалл Сити» Чемпионшип плей-офф финалидан кейин судга мурожаат қилиши мумкин
Foto: Getty Images
23.05.2026 FT Англия чемпионати Ҳалл Сити Ҳалл Сити 1 : 0 Мидлсбро Мидлсбро

«Ҳалл Сити» клуби эгаси Ажун Иличали Чемпионшип плей-офф финалида «Мидлсбро»га мағлуб бўлса, судга мурожаат қилинишини маълум қилди.

23 май куни бўлиб ўтадиган финал баҳси ғолиби кейинги мавсум учун АПЛ йўлланмасини қўлга киритади.

Аввалроқ «Саутҳэмптон» таҳлилчиси «Мидлсбро» машғулотларини яширин тарзда кузатиб, тактикаларни суратга олгани билан боғлиқ можаро юзага келганди. Икки ўйин натижасига кўра «Саутҳэмптон» яримфиналда «Мидлсбро»ни мағлуб этиб, финалга чиққан эди.

Кейинчалик Англия футбол лигаси «Саутҳэмптон»ни финалдан четлатди ва клубдан кейинги мавсум учун 4 очко олиб ташланишини эълон қилди. Апелляция ҳам рад этилди. Натижада финалга «Мидлсбро» қайтарилди.

«Ҳуқуқшуносларимиз чоралар кўришимиз кераклигини айтмоқда. Биз фақат адолатни истаймиз. Агар адолат бузилса, футбол ҳеч кимга завқ бермайди.

Агар бу ҳолат шу қадар жиддий бўлса, нега «Саутҳэмптон»га яримфинални ўйнашга рухсат берилди? Нега тергов ўтказилиб, уларнинг ўрнига «Рексҳэм» қўйилмади?

Менимча, мусобақадан чиқиб кетган жамоани қайтариш — мутлақо нотўғри қарор», — деди Иличали.

Маълумот учун, «Ҳалл Сити» ва «Мидлсбро» ўртасидаги финал баҳси бугун, 23 май куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ҳалл Сити Ҳалл Сити
  • Мидлсбро Мидлсбро
  • Англия чемпионати Англия чемпионати
Бугунги янгиликлар