Чемпионшип плей-офф финалида «Ҳалл Сити» «Уэмбли» ўйингоҳида «Мидлсро»га қарши беллашди. Баҳс 1:0 ҳисобида «йўлбарслар»нинг ғалабаси билан якунланди. Ягона гол 90+5-дақиқада Оливер Макбарни ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, «Ҳалл Сити» 9 йиллик танаффусдан сўнг Премер-лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Аввалроқ «Ковентри» ва «Ипсвич» жамоалари ҳам элитага қайтиш вазифасини уддасидан чиққанди.
Дарвоқе, клуб юқори дивизионга қайтгани учун лига томонидан 250 миллион евро олади.
Чемпионшип. Плей-офф. Финал
Ҳалл Сити – Мидлсро 1:0
Гол: Макбарни 90+5