Live
2
Ўзбек

«Ал Ҳилол» Уоткинс учун «Астон Вилла»га 45 млн евролик таклиф юборди

Футбол
18 август, 23:45
Англиялик ҳужумчи Саудия клубига ўтишга қизиқмоқда, бироқ якуний қарор «Астон Вилла» қўлида.
«Ал Ҳилол» Уоткинс учун «Астон Вилла»га 45 млн евролик таклиф юборди
Foto: Getty Images

«Ал Ҳилол» «Астон Вилла» ҳужумчиси Оллие Уоткинс трансфери бўйича инглиз клубига расмий таклиф юборди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Саудия клуби бонусларни ҳисобга олган ҳолда трансфер учун жами 45 миллион евро таклиф қилган. Уоткинснинг ўзи «Ал Ҳилол»га ўтишга қизиқиш билдирмоқда.

«Астон Вилла» аввал Саудия клубининг футболчи бўйича юборган иккита таклифини рад этганди. Эндиликда эса «Ал Ҳилол»нинг расмий таклифи клуб столида турибди.

Эслатиб ўтамиз, Оллие Уоткинс 2020 йилдан буён «Астон Вилла» сафида тўп тепмоқда.

Бугунги янгиликлар