«Пари Сен-Жермен» президенти Носир Ал-Ҳилайфий «Бавария»га қарши жавоб ўйинидан сўнг (1:1, икки учрашув натижасига кўра 6:5) финал йўлланмаси қўлга киритилгани ва жамоанинг тайёргарлигини баҳолади.
«Бу ажойиб натижа. Қаторасига кетма-кет иккинчи финалга чиқиш бизнинг ғояларимизни амалда тасдиқлайди — мақсадимиз иккинчи ғалабани қўлга киритиш. Бизда 11 ўйинчи эмас — 23 нафар ҳақиқий жангчилар бор. Жамоамиз ҳозир максимал даражада жипслашган. «Бавария» — буюк клуб, юқори даражали футболчилардан иборат таркиби бор ва бундай рақибга қарши баҳс биз учун жиддий синов бўлди. Ўтган йили биз янги тарихимизнинг пойдеворини қўйган эдик ва энди бу муваффақиятни ривожлантиришни ният қилганмиз. Бизнинг мақсадимиз ўзгармайди — мусобақада зафар қучиш. Фикрларимиз фақат иккинчи юлдуз билан банд. Клубнинг асосий активи — бу бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган жамоа, ҳар бир футболчи охиригача курашишга тайёр. Парижнинг ҳақиқий руҳи шунда. Биз энг яхши мураббийлар штаби ва ажойиб қўллаб-қувватлайдиган мухлисларга эгамиз: бугун стадионда ҳам фақатгина бизнинг мухлисларимизнинг овозини эшитиш мумкин эди. Улар — энг яхшилари», - деди Ал-Ҳилайфий.