Дик Адвокат Кюрасао миллий жамоасига қайтади. Бу ҳақда De Telegraaf нашри хабар берди.
78 ёшли мураббий 2026 йилги жаҳон чемпионатида Кюрасао миллий жамоаси билан ишлайди. Феврал ойида у қизининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли жамоани тарк этганди.
Маълум қилинишича, қизининг аҳволи яхшилангани сабабли жамоа футболчилари ва ҳомийлар мураббийдан қайтишни сўраган. Миллий жамоа ҳомийлари Адвокат олдидаги барча молиявий мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Адвокатдан кейин Кюрасао миллий жамоасини бошқарган Фред Руттен мутахассиснинг қайтишига тўсқинлик қилмайди. Расмий хабар тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.