«Боруссия Д» вингери Карим Адейеми бошқа клублар билан алоқаларга киришди.
Bild хабар қилишича, Германия миллий жамоасининг 23 ёшли футболчиси мавсум сўнгида Дортмунд клубини тарк этишга қарор қилган.
Адейемининг манфаатларини Жорже Мендеш ҳимоя қилади ва агент «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Интер» музокараларни бошлаган.
Бу мавсумда Карим Бундеслигада 10 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.
Олдинроқ Адейеми 450 минг евро жаримага тортилгани хабар берилганди.