Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуғани Камолов фаолиятини Европада давом эттиради.
Tribuna.uz нашрига маълум бўлишича, футболчи Косовонинг «Феризай» клуби билан шартнома имзолаган.
Бу клуб Косово чемпионатининг турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Камолов эса бу мамлакат футболида ўйнайдиган илк ўзбекистонлик чарм тўп устасига айланди.
Қанот ҳимоячиси 2025 йилни «Абдиш-Ата»да бошлаган, иккинчи даврада «Бишкек Сити» сафига бориб қўшилганди.