Италия чемпионатининг 35-турида «Пиза» ўз майдонида «Лечче»ни қабул қилди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб Банда 52-дақиқада «Лечче»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейинчалик Лерис мувозанатни тиклади. 65-дақиқада Чеддира меҳмонларнинг ғалаба голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, «Пиза» 18 очко билан турнир жадвалида 20-ўринда қолди ва А Серияни тарк этди. «Лечче» эса 32 очко билан лигада қолиш учун курашмоқда.
А Серия. 35-тур
Пиза – Лечче 1:2
Голлар: Лерис 56 - Банда 52, Чеддира 65