Александр Зверев US Open-2026 турнирида ғолиб бўлди. У ғалаба учун рекорд даражадаги 5,5 миллион доллар, мавсум давомида эса 14,5 миллион доллар ишлаб олди.
Энди 29 ёшли немис теннисчисининг фаолияти давомидаги умумий мукофот пули 74 миллион доллардан ошди. У Янник Синнерни (69,5 миллион доллар) ортда қолдириб, соврин пули бўйича теннис тарихида 4-ўринга кўтарилди. Ундан кўпроқ маблағни фақат «катта учлик» (Федерер, Надал, Жокович) ишлаб топган.
Финалчи Бен Шелтон 2,8 миллион доллар мукофот пулига эга бўлади. Шу тариқа, унинг фаолияти давомидаги умумий соврин пуллари 17,86 миллион долларга, ушбу мавсумдаги даромади эса 6,37 миллион долларга етди.
Зверев теннисда ишлаган мукофот пуллари бўйича 4-ўринга кўтарилди
Теннис
14 сентябр, 03:53
Германиялик спортчи US Open'даги ғалаба орқали рекорд даражадаги маблағга эга бўлди.
Foto: Getty Images