Live
3
Ўзбек

Зиданнинг ўғли Жазоир миллий жамоасига чақирилди

Футбол
3 октябр, 11:53
27 ёшли Люка аввалроқ спорт фуқаролигини ўзгартирганди.
Зиданнинг ўғли Жазоир миллий жамоасига чақирилди
Foto: Getty Images

Люка Зидан Жазоир миллий жамоасидан чақирув олди.

Франциянинг бош жамоасига киришга имконияти етмаслигини билган 27 ёшли дарвозабон спорт фуқаролигини ўзгартирди ва энди Африка қитъаси вакили таркибида ўйнайдиган бўлди. У октябр ойида ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Сомали ва Угандага қарши баҳсларда майдонга тушиши мумкин.

Люка Зидан – жаҳон ва Европа чемпиони Зинедин Зиданнинг ўғли. У 2024 йилдан бери «Гранада»да ўйнайди. Посбон 2014-2018 йиллар оралиғида Франциянинг турли ёшдаги жамоаларида ҳаракат қилган.

Бугунги янгиликлар