The Athletic нашри Ла Лиганинг ушбу мавсумдаги энг яхши футболчисини аниқлади.
Бу номинацияда ғолиблик «Барселона» дарвозабони Жоан Гарсияга насиб этди, у жамоасига чемпионатни ишончли тарзда ютишида ёрдам берди.
25 ёшли посбон учун бу «кўк-анорранглилар» сафидаги илк мавсум ҳисобланади. Жоан ўтган ёзда «Эспанёл»дан «Барселона»га 25 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Испаниялик футболчи Ҳанс-Дитер Флик жамоаси сафида Ла Лигадаги 30 та баҳсда иштирок этиб, 21 гол ўтказиб юборди ва 15 марта қуруқ ўйин ўтказди.
Аввалроқ Кейн The Athletic талқинига кўра Европада мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.