Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши баҳслари давом эттирилди.
В гуруҳида Швейцария (13) Грэм Поттер бошқарувига ўтган Швеция (1) устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб, мундиалга чиқиш масаласини деярли ҳал қилди. Косово (10) сафарда Словениядан (3) устун келиб, камида плей-оффда ўйнашни кафолатлади. Косово 1-ўринни эгаллаш учун сўнгги турда Швейцарияни 7 та тўп фарқи билан енгиши керак.
С гуруҳида Дания (11) Беларус (1) билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди. Шотландия (10) Грецияда (6) ютқазди. Мундиал чиптаси сўнгги турдаги Шотландия — Дания беллашувида аниқланади.
Н гуруҳида Босния (16) Руминияни (10) ЖЧ йўлланмасидан маҳрум қилди. Сўнгги турдаги Австрия (18) ва Босния ўртасидаги ўйинда 1-ўрин соҳиби маълум бўлади.
ЖЧ-2026 саралаши. Европа
В гуруҳи. 5-тур
Швейцария — Швеция 4:1
Голлар: Эмболо (12), Жака (60, пеналти), Ндойе (75), Манзамби (90+4) — Нюгрен (33).
Словения — Косово 0:2
Голлар: Аслани (6), Карничник (64, автогол).
Четлатиш: Стоянович (53, Словения).
С гуруҳи. 5-тур
Дания — Белорус 2:2
Голлар: Дамсгор (11), Исаксен (79) — Громко (62), Демченко (65).
Греция — Шотландия 3:2
Голлар: Бакасетас (7), Каретсас (57), Цолис (63) — Доак (65), Кристи (70).
Четлатиш: Бакасетас (84, Греция).
Н гуруҳи. 9-тур
Босния ва Ҳерцеговина — Руминия 3:1
Голлар: Жеко (49), Байрактаревич (80), Табакович (90+4) — Бирлижа (17).
Четлатиш: Дрэгуш (68, Руминия).