Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида ҳал қилувчи тур баҳслари ўтказилмоқда.
I гуруҳида 100 фоизлик кўрсаткич қайд этаётган Норвегия (21) Эстонияга (4) 4 та гол уриб, мундиал йўлланмасини деярли ҳал қилди. 2-ўриндаги Италия (15) 6 очкога ортда ва викинглардан тўғридан тўғри йўлланмани тортиб олиш учун Гаттузо жамоаси қолган икки ўйинда +19 тўплар нисбати билан ғалаба қозониши керак. Сўнгги турда айнан икки жамоа тўқнаш келади.
D гуруҳида Исландия (7) Озарбойжонни (1) мағлуб этиб, курашни давом эттириш имкониятини сақлаб қолди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Франция (10) Украинани (7) қабул қилади ва дуранг ҳам Дешам шогирдларига йўлланма тақдим этади.
F гуруҳида Венгрия (8) Арманистондан (1) устун келиб, 2-ўринни мустаҳкамлади. Иккинчи ўйинда Португалия (10) Ирландия (4) меҳмони бўлади ва ғалаба қозонса, муддатидан аввал мундиал масаласини ҳал қилади.
ЖЧ-2026 саралаши. Европа
D гуруҳи. 5-тур
Озарбойжон — Исландия 0:2
Голлар: Гудмундссон (20), Ингасон (39).
F гуруҳи
Арманистон — Венгрия 0:1
Гол: Варга (33).
I гуруҳи
Норвегия — Эстония 4:1
Голлар: Сёрлот (50, 52), Ҳоланд (56, 62) — Саарма (65).
Норвегия — Нюланд, Айер, Рюэрсон, Лисакер, Волф, Бобб (Шелдеруп, 69), С.Берг, П.Берг (Торсби, 74), Нуса, Сёрлот (Торстведт, 74), Ҳоланд.