Бугун
14
Ўзбек

ЖЧ-2026 саралаши. Конго ДР Нигерияни ҳам мундиалсиз қолдирди

Футбол
16 ноябр, 17:25
Конго бунгача Камерунни ҳам йўлланмадан маҳрум қилганди. Жамоа 1974 йилдан сўнг илк бор мундиалга чиқишга яқинлашмоқда.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
ЖЧ-2026 саралаши. Конго ДР Нигерияни ҳам мундиалсиз қолдирди
Foto: Getty Images
16.11.2025 AP ЖЧ. Саралаш. Африка Нигерия Нигерия (3) 1 : 1 (4) Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси

Африка қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида гуруҳ босқичида 2-ўринни эгаллаган жамоалар иштирокидаги плей-офф баҳслари якунланди.

Финалда Конго ДР Нигерияни пеналтилар сериясида мағлубиятга учратиб, қитъалараро плей-оффга йўл олди.

Энди Африка вакили мундиалга чиқиш учун бошқа қитъа вакили билан тўқнаш келади. Бу қуръадан сўнг маълум бўлади. Агар Конго ДР сўнгги босқичдан ҳам ўта олса, 1974 йилдан кейин илк бор Жаҳон чемпионатида ўйнайди. Осимҳен, Лукман каби юлдузларга эга Нигерия эса мундиалсиз қолди.

Эслатиб ўтамиз, Конго ДР бунгача Камерунни жаҳон чемпионатидан маҳрум қилганди.

ЖЧ-2026 саралаши. Африка
Плей-офф. Финал
Нигерия — Конго ДР 1:1
Пеналтилар серияси — 3:4.
Голлар: Ониека (3) — Мешак (32).
Нигерия — Нвабали, Фредрик, Ажайи, Бэсси, Зайду (Ониэмачи, 96), Ониека, Ндиди, Ивоби (Арокодаре 77, Авазием 115), Чуквуэзе (Симон, 57), Лукман (Эжуке, 57), Осимҳен (Адамс, 46).
Конго ДР — Мпаси-Нзау (Фаюлу, 120), Туанзебе, Ван-Биссака, Мбемба, Масуаку, Мукау (Кайембе, 71), Мутуссами, Садики, Мешак (Сипенга, 71), Мбукю (Баликвиша, 105), Бакамбу (Майеле, 59).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нигерия Нигерия
  • Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси
  • ЖЧ. Саралаш. Африка ЖЧ. Саралаш. Африка
Бугунги янгиликлар