АҚШ, Канада ва Мексика майдонларидаги жаҳон чемпионати якунига етиб бормоқда. Бугун, турнирнинг финалида Испания ва Аргентина миллий жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:59да старт олади.
Финалга қадар испанияликлар аввалги босқичда Францияни 2:0 ҳисобида енгди. Месси бошчилигидаги аргентиналиклар эса Англиядан устун келди, - 2:1.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Улар 2022 йилда Францияни енгиб, ғолибликни қўлга киритган. Испания эса сўнгги бор 2010 йилда мундиалда муваффақият қозонганди.