Ўзбекистонда 1 июл куни ёзги трансфер ойнаси бошланди.
Давралар оралиғидаги дастлабки йирик трансферни «Сўғдиёна» амалга оширди ва Ўзбекистон олимпия жамоасининг собиқ сардори Жасур Жалолиддиновни ўз сафига қўшиб олди.
«Сўғдиёна» таркибни бир нечта тажрибали футболчилар билан кучайтиришни мақсад қилган.
Иқтидорли яримҳимоячи Жасур Жалолиддинов билан клубимиз 1,5 йиллик меҳнат шартномаси имзолади.
Маълумот учун, 23 ёшли футболчи профессионал фаолияти давомида «Бунёдкор», «Локомотив» Москва, «ФК Тамбов» (Россия), «Андижон», «Локомотив» Тошкент, «Қайрат» (Қозоғистон), «Олимпик», «Нефтчи» ва «Сумқайит» (Озарбайжон) клубларида ҳаракат қилган.
Жасур Ўзбекистон U-19, U-21 ва U-23 жамоаларида 40 дан ортиқ ўйин ўтказиб, 11 та гол муаллифи бўлган.
Миллий жамоа сафида эса илк ўйинини 2020 йил 23 феврал куни Беларусга қарши ўртоқлик учрашувида (0:1) ўтказган.
Шунингдек, Жасур U-23 жамоаси таркибида 2024 йилги Осиё Кубоги финалига қадар етиб бориб, Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган.
«Сўғдиёна» ПФК номидан Жасур Жалолиддиновга жамоамизга хуш келибсиз деймиз ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!» — дейилади Жиззах клуби хабарида.
