Live
1
Ўзбек

Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Конго ДР ўртоқлик баҳсида Чилига ютқазди

Футбол
9 июн, 14:41
Беллашувда жами 3 та гол урилди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Конго ДР ўртоқлик баҳсида Чилига ютқазди
Фото: Getty Images

Ўзбекистон миллий жамоасининг гуруҳдоши Конго ДР ўртоқлик беллашувида Чилига ютқазиб қўйди.

Ўйин 2:1 ҳисобида Жанубий америкаликлар ғалаба қозонди. Сепулведа ва Осорио чилиликлар сафида гол урди. Африкаликларнинг ягона голи Кайембе ҳисобига ёзилди.

Эслатиб ўтамиз, Конго ДР мундиалдаги илк беллашувини 17 июн куни Португалияга қарши ўтказади. 24 июн куни Колумбияга қарши ўйнайди. Гуруҳнинг 3-турида эса 28 июн куни Ўзбекистон билан беллашади.

Ўртоқлик ўйини
Конго ДР – Чили 1:2
Голлар
: Кайембе 88 –Осорио 51, Сепулведа 86

Бугунги янгиликлар