Бугун
27
Ўзбек

Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё ўйинларининг чоракфинал баҳсини бошқаради

Футбол
24 сентябр, 06:15
Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида Ўзбекистонлик ҳакамлар навбатдаги муҳим баҳсда ишлайди.
Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё ўйинларининг чоракфинал баҳсини бошқаради
Foto: O'FA

25 сентябр куни Осиё ўйинлари доирасидаги чоракфинал босқичида Корея Республикаси ва Ветнам миллий жамоалари ўртасида баҳс бўлиб ўтади. Мазкур беллашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Баҳснинг бош ҳаками сифатида Фирдавс Норсафаров фаолият олиб боради. Унга ёрдамчи ҳакам сифатида Руслан Серазитдинов кўмаклашади.

Шу тариқа Ўзбекистон футбол ҳакамлиги вакиллари Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг муҳим босқичларидан бирида ўз фаолиятини олиб боради.

Бугунги янгиликлар