Бугун, 8 май куни Индонезия Лига 2 мусобақаси плей-офф босқичидан ўрин олган "Персипура" – "Адҳякса" учрашуви бўлиб ўтади.
Баҳс Индонезия Суперлигаси йўлланмаси учун курашда ҳал қилувчи ўйинлардан бири саналади. Шунинг учун ўйинга хорижлик ҳакамлар бригадаси таклиф этилган. Қувонарлиси, мазкур масъулиятли вазифа Аскер Нажафалиев бошчилигидаги бригадага ишониб топширилди.

Шунингдек, ўзбекистонлик ҳакам Розиябону Юсупова Хитойда бўлиб ўтаётган аёллар ўртасидаги U-17 Осиё кубоги учрашувини бошқариб боради. Розиябону Юсупова мусобақа доирасидаги Филиппин —Хитой Тайпей баҳсида бош ҳакам сифатида ишлайди.