Live
2
Ўзбек

Ўзбекистонлик ҳакам Индонезияда мухлислар томонидан жароҳатланди

Футбол
9 май, 02:50
Нажафалиев қарорларидан норози бўлган мезбон клуб мухлислари ҳакамлар томон турли буюмлар улоқтиришди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Ўзбекистонлик ҳакам Индонезияда мухлислар томонидан жароҳатланди
Фото: ЎзФҲМ

Ўзбекистонлик ҳакам Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигаси учун курашда ҳал қилувчи ўйинларидан бири «Персипура» – «Адҳякса» баҳсида иш олиб борди.

Беллашув 0:1 ҳисобида «Адҳякса» футболчиларининг ғалабаси билан якунланди. Ушбу ўйиндан сўнг ҳакам қарорларидан норози бўлган мезбон клуб мухлислари Нажафалиев ва унинг ёрдамчилари томон турли буюмлар улоқтиришди.

Қайд этилишича, ўша вазиятдан сўнг бош ҳакам жароҳат олгани маълум бўлган. Аввалроқ Аскер FIFA Series мусобақаси доирасидаги Озарбайжон — Серра-Леоне баҳсини бошқариб борганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лига 2 Индонезия Лига 2 Индонезия
Бугунги янгиликлар