Бугун
35
Ўзбек

Ўзбекистон U-17 жамоасининг ЖЧ-2026даги рақиблари маълум бўлди

Футбол
21 май, 10:46
Ёшлар жамоаси мундиалда Италия, Ямайка ва Кот-д'Ивуар билан бир гуруҳдан ўрин олди.
Ўзбекистон U-17 жамоасининг ЖЧ-2026даги рақиблари маълум бўлди
Foto: O'FA

Қатарда бўлиб ўтадиган U-17 жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш маросими якунланди.

Унга кўра, Ўзбекистон U-17 жамоаси E гуруҳидан жой олди. Улар гуруҳ босқичида Италия, Ямайка ва Кот-д'Ивуар жамоаларига қарши майдонга тушади.

E гуруҳи таркиби:

Италия
Ямайка
Ўзбекистон
Кот-д'Ивуар

Маълумот учун, U-17 жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 3–27 ноябр кунлари Қатар майдонларида бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон (17 ёшгача) Ўзбекистон (17 ёшгача)
Бугунги янгиликлар