Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида «Ҳавоқанд»ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ мезбонлар устунликни қўлга олди. Зафармурод Абдираҳматов 2 ва 15-дақиқаларда дубл қайд этди.
Шундан сўнг Шароф Муҳиддинов ва Бобир Абдихолиқов кетма-кет гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Биринчи бўлим охирида Юсуф Отубанжо ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Иккинчи бўлимда Бобир Абдихолиқов яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди. Меҳмонларнинг ягона жавоб голига эса қўшиб берилган дақиқаларда Салоҳиддин Мусаев муаллифлик қилди.
Шу тариқа, «Насаф» гуруҳ босқичини йирик ғалаба билан бошлади.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг бошқа учрашувида «Андижон» «Шўртан»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Ўзбекистон кубоги. С гуруҳи, 1-тур
Насаф – Ҳавоқанд 6:1
Голлар: Зафармурод Абдираҳматов 2, 15, Шароф Муҳиддинов 23, Бобир Абдихолиқов 24, 84, Юсуф Отубанжо 40 — Салоҳиддин Мусаев 90+1.
Насаф: Самандар Муратбаев, Акрамжон Комилов, Зафармурод Абдираҳматов, Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳиддинов, Ойбек Рустамов, Юсуф Отубанжо, Диёрбек Абдуназаров, Дилшод Муртазоев, Қувончбек Хушвақтов, Кингсли Сокари.
Ҳавоқанд: Муҳаммадамин Валиев, Азизбек Иброҳимов, Барҳаётжон Саидаҳмаджонов, Асроржон Қурбонов, Шаҳбозжон Рустамов, Отабек Мўминов, Мубашшир Валиев, Сардорбек Раҳимов, Абубакрсиддиқ Тоштемиров, Илёсжон Акмалов, Шоҳрухмирзо Иминжонов.