Live
3
Ўзбек

Ўзбекистон аёллар жамоаси Осиё кубогини мағлубият билан бошлади

Футбол
3 март, 11:18
Кейинги тур ўйини 6 март санасига белгиланган.
Ўзбекистон аёллар жамоаси Осиё кубогини мағлубият билан бошлади
Фото: Аёллар футболи

Австралияда аёллар ўртасидаги Осиё кубоги 1-тур ўйинлари давом этмоқда.

Котрина Кулбите бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси Шимолий Кореяга қарши ўйнаб, 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйиндаги барча голлар биринчи бўлимда дарвозалардан жой эгаллади.

Ушбу натижадан сўнг Ўзбекистон B гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги учрашув 6 март куни Хитойга қарши бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳс эса 9 март куни Бангладешга қарши ўтказилади.

Осиё Кубоги. 1-тур
Ўзбекистон – Шимолий Корея 0:3

Бугунги янгиликлар