Live
3
Ўзбек

Ўзбекистон 2027 йилги U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади

Футбол
30 июл, 00:55
ОФК Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қитъа футболига оид бир қатор муҳим қарорлар тасдиқланди.
Ўзбекистон 2027 йилги U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади
Фото: ЎФА

Ўзбекистон 2027 йилги U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Осиё футбол конфедерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қитъа футболига оид бир қатор муҳим қарорлар тасдиқланди. Унга кўра, 2027 йилги U-17 Осиё кубоги Ўзбекистонда бўлиб ўтиши белгиланди. Шунингдек, 2029 йилги U-17 Осиё кубоги Саудия Арабистонида ўтказилиши маълум қилинди.

Йиғилишда яна бир муҳим масала ҳисобланган 2028 йилги U-23 Осиё кубоги мезбони ҳам аниқланди. Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига Осиё саралаши вазифасини бажарадиган ушбу мусобақага Япония мезбонлик қилади.

Бундан ташқари, ОФК Ижроия қўмитаси қитъа клублар мусобақалари ва ёшлар турнирлари регламентига оид қатор ўзгаришларни ҳам тасдиқлади. Хусусан, 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб Элит Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақаси янги 32 жамоалик формат асосида ўтказилади ҳамда U-20 Осиё кубоги саралаш тизимига ҳам қатор янгиликлар жорий этилади.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Озарбойжон 2027 йилги U-20 жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон (17 ёшгача) Ўзбекистон (17 ёшгача)
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар