Бугун
14
Ўзбек

Виртц: «ЖЧ-2014да Германия миллий жамоаси футболчилари эришган натижани такрорлашни истаймиз»

Футбол
25 май, 15:07
Футболчи ЖЧ-2026да ғолиб бўлишни истамоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Виртц: «ЖЧ-2014да Германия миллий жамоаси футболчилари эришган натижани такрорлашни истаймиз»
Фото: Getty Images

«Ливерпул» ва Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Флориан Виртц 2014 йилги Жаҳон чемпионатини эсга олди. У миллий жамоани қандай қўллаб-қувватлагани ҳақида гапириб берди.

«Ўша пайтда профессионал футбол мен учун ҳали жуда олис истиқбол эди, унда муваффақиятга эриша оламанми ёки йўқми, тасаввурга ҳам эга эмасдим. Ўша даврдан шунчаки оддий мухлис сифатида завқ олганман. Финални томоша қилиш учун бутун оиламиз жам бўлганди. Финалда қандай ўйин кўрсатишгани ва ғалаба сари етиб боришгани таҳсинга лойиқ.

Албатта, биз ҳам уларнинг изидан боришни истаймиз, аммо буни айтиш амалда бажаришдан осонроқ. 2014 йилда охиригача етиб борган барча футболчиларга ҳурматим чексиз», — дея Вирцнинг сўзларини келтирмоқда FIFA расмий сайти.

Маълумот учун, ЖЧ-2026да Германия миллий жамоаси E гуруҳида Кюрасао, Кот-д'Ивуар ва Эквадорга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
Бугунги янгиликлар