«Вилярреал» ўз тарихида илк бор кетма-кет икки мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этадиган бўлди.
Марселино Гарсия Торал бошқарувидаги «субмарина» Ла Лига 34-турида ўз майдонида «Леванте»ни (5:1) йирик ҳисобида енгди. Бу натижаси билан 3-ўринда бормоқда ва 5-поғонадаги «Бетис»дан 18 очкога илгарилаб кетган.
2025/2026 йилги мавсумда жамоа Чемпионлар лигасида умумий босқичда қатнашиб, 1 очко тўплади ва 35-ўринни эгаллади.
Бунгача «Вилярреал» тўрт марта Чемпионлар лигасида иштирок этган. Жамоа 2005/06 йилги мавсумда яримфиналгача етиб борган.