«Бёрнли» ҳимоячиси Кайл Уокер ва унинг рафиқаси Энни Килнер фарзандларига «R» ҳарфидан бошланадиган исм қўйиш анъанасини сақлаб қолишди.
Тўрт ўғил Роман, Риян, Рейн ва Ризандан сўнг июн ойида жуфтликнинг қизи дунёга келганди. Энди улар чақалоқнинг исмини маълум қилишди.
Қизалоққа Royal Wish исми берилди. Буни «қироллик истаги» деб таржима қилиш мумкин. Қизалоқни энди оиласи «Виш» деб атамоқда.
«Вишнинг исми жуда ёқимли, унинг ота-онаси ундан жуда хурсанд. Бу мукаммал исм ва улар бундан яхшироғини орзу ҳам қила олишмасди. Энди оила тўлиқ таркибга келгандек», — деди Кайл ва Эннига яқин манба.
Маълумот ўрнида, Килнер Англия миллий жамоасининг собиқ футболчиси билан бир неча бор ажрашиб кетган. Бунга Уокернинг кўплаб хиёнатлари, жумладан, унинг маҳфий муносабатда бўлган Лоррейн Гудман билан икки нафар фарзандли бўлгани ҳам сабаб бўлган.