«Бёрнли» ҳужумчи Дастан Сатпаевнинг «Челси»дан ижара асосида ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Қозоғистонлик 18 ёшли футболчи 2026/27 йилги мавсум якунига қадар «Бёрнли» сафида ҳаракат қилади. Шу тариқа, Сатпаев Англиядаги фаолиятини давом эттириб, янги жамоасида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш имкониятини қўлга киритади.
Маълумот учун, «Бёрнли» ўтган мавсум Англия Премер-лигасида муваффақиятсиз иштирок этди. Жамоа чемпионатни 19-ўринда якунлаб, элита дивизионини тарк этди.
Сатпаев эса «Челси»га шу йил ёзида «Қайрат»дан кўчиб ўтган эди. Transfermarkt маълумотларига кўра, Сатпаевнинг айни вақтдаги бозор қиймати 3,5 миллион еврони ташкил этади.