Бугун
30
Ўзбек

Умар Эшмуродов: «Биз вазифани бажариб бўлдик ва энди кейинги йил учун жамоани шакллантириб олишимиз керак»

Футбол
30 август, 16:56
Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси Ўмон билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Умар Эшмуродов: «Биз вазифани бажариб бўлдик ва энди кейинги йил учун жамоани шакллантириб олишимиз керак»
photo: tribuna.uz

Ўзбекистон - Ўмон 2:1 ўйинидан кейин Умар Эшмуродов фикр билдирди.

«Ушбу мусобақадаги асосий мақсадимиз янги жамоани шакллантириб олиш ва иложи борича ёшартириб олиш. Шунинг учун ҳам ҳозирги ўхшамасдан қолган натижаларга эътибор бериш керак эмас. Бу тайёргарлик турнири ҳисобланади.

Турнирда финалгача боришга ҳаракат қиламиз. Мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас. Биз вазифани бажариб бўлдик ва энди кейинги йил учун жамоани шакллантириб олишимиз керак.

Биринчи бўлимда бироз иштиёқ етишмади. Лекин иккинчи бўлима футболчилар ҳаракат қилишди. Жисмоний ҳолатимиз ҳам жуда зўр даражада эмаслигини ҳис қилиб турибман»,-деди Эшмуродов.

Бугунги янгиликлар