УЕФА матбуот хизмати Чемпионлар Лигаси яримфинал жавоб ўйинлари якунларига кўра ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогар футболчилар номини эълон қилди.
Бу ном учун «Пари Сен-Жермен» ҳимоячиси Вилям Пачо ва «Арсенал» яримҳимоячиси Деклан Райс даъвогарлик қилмоқда.
Маълумот учун, Пачо «Бавария» билан жавоб баҳсида (1:1) 90 дақиқа ҳаракат қилди, қайдномага киритиладиган самарали ҳаракатлар амалга оширмаган бўлса-да, ўйин давомидаги яккакурашларнинг деярли барчаси устун келиб, жамоаси финалга чиқишида муҳим рол ўйнади. Райс ҳам бевосита самарали ҳаракатлар амалга оширмади, аммо «Арсенал»нинг «Атлетико» устидан ғалабасига (1:0) салмоқли ҳисса қўшди.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал» билан учрашади. Баҳс 30 май куни Венгриянинг Будапешт шаҳридаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.