Live
2
Ўзбек

Туркия Суперлигаси. Шомуродов ва Файзуллаев гол урган баҳсда «Башакшеҳир» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Футбол
9 май, 15:01
Истанбул клуби 6-ўринда бормоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Туркия Суперлигаси. Шомуродов ва Файзуллаев гол урган баҳсда «Башакшеҳир» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Фото: Getty Images
09.05.2026 FT Туркия Суперлигаси Истанбул Башакшaҳар Истанбул Башакшaҳар 3 : 0 Самсунспор Самсунспор

Туркия чемпионатининг 33-турида «Башакшеҳир» ўз майдонида «Самсунспор»ни қабул қилди.

Беллашув 3:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунига етди. Эътиборлиси шундаки, дастлаб Элдор Шомуродов пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 78-дақиқада захирадан майдонга тушган Аббосбек Файзуллаев гол урди.

Шомуродов ўйинни тўлиқ ўтказди. Файзуллаев эса 70-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Бу ғалабадан сўнг Истанбул клуби очколари сонини 54 тага етказиб, 6-ўринга бормоқда. «Самсунспор» эса 48 очко билан 7-поғонада.

Туркия Суперлигаси. 33-тур
Башакшеҳир – Самсунспор 3:0
Голлар: Шомуродов 6 пеналти, Сари 43, Файзуллаев 78
Башакшеҳир – Муҳаммад, Омер Али, Дуарте, Опоку, Казимжон, Креспо, Кемен, Юсуф, Ҳарит (ФАЙЗУЛЛАЕВ, 70), Бертуғ (Зелке, 24), ШОМУРОДОВ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Истанбул Башакшaҳар Истанбул Башакшaҳар
  • Самсунспор Самсунспор
  • Туркия Суперлигаси Туркия Суперлигаси
Бугунги янгиликлар