Бугун
41
Ўзбек

Туркия Суперлигаси. «Башакшеҳир» мавсумни 5-ўринда, Шомуродов 22 та гол билан якунлади (видеошарҳ)

Футбол
16 май, 15:00
Сўнгги турда Шомуродов гол, Файзуллаев ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Туркия Суперлигаси. «Башакшеҳир» мавсумни 5-ўринда, Шомуродов 22 та гол билан якунлади (видеошарҳ)
Foto: Basaksehir
16.05.2026 FT Туркия Суперлигаси Газиантеп Газиантеп 1 : 2 Истанбул Башакшaҳар Истанбул Башакшaҳар

Туркия чемпионатининг сўнгги турида «Башакшеҳир» сафарда «Газиантеп» устидан ғалаба қозонди ва очколарини 57 тага етказиб, мавсумни 5-ўринда якунлади.

Истанбулликлар сафида икки нафар ўзбекистонлик — Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушди. Аббос ассистни, Элдор голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Эътиборлиси, Шомуродов мавсумда 22 та гол урди ва тўпурарлар рўйхатидаги пешқадам Онуачуга тенглашди. Аммо «Трабзонспор»нинг нигериялик ҳужумчиси сўнгги турни энди — 17 май куни «Генчлербирлиги»га қарши ўтказади.

Туркия Суперлигаси. 34-тур
Газиантеп — Башакшеҳир 1:2
16 май, «Gaziantep Stadyumu»
Голлар: Лунгойи (59) — Зелке (6), Шомуродов (22, пеналти).
Газиантеп — Бозан, Сангаре, Абена, Мужакич (Кабасакал, 86), Сореску, Гидадо (Ўзчичек, 80), Лунгойи (Калин, 80), Родригес, Максим, Козловски, Байо.
Башакшеҳир — Шенгезер, Шаҳинер (Булут, 81), Ба, Опоку, Караташ, Файзуллаев (Гурелер, 81), Кемен, Креспо (Эргун, 60), Ҳарит (Брнич, 60), Зелке (да Кошта, 26), Шомуродов.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Газиантеп Газиантеп
  • Истанбул Башакшaҳар Истанбул Башакшaҳар
  • Туркия Суперлигаси Туркия Суперлигаси
Бугунги янгиликлар