Бугун
13
Ўзбек

Царукян Топурия – Гейжи жангида захира варианти бўлмайди

MMA
1 июн, 03:15
Арман UFC Freedom 250 турниридаги асосий жангда захира варианти бўлишдан бош тортди.
Царукян Топурия – Гейжи жангида захира варианти бўлмайди
Фото: Getty Images

Арман Царукян UFC Freedom 250 турнирида Илия Топурия ва Жастин Гейжи ўртасидаги жангда захира варианти бўлишдан бош тортди.

«Менинг жадвалим сентябр ойигача тўлдирилган. Яқин орада бу ҳақда расман эълон қилинади, 13 июн куни менда кураш бўйича жанг бор.

Тўғри, мен захирадаги жангчиман. Лекин ҳозирча уларда ҳаммаси яхши кетяпти ва турнирга икки ҳафта қолди. Шунинг учун, улар ҳар қанақасига жанг қилади. Мен эса ўз вақтимни кутаман.

Ҳозир вазн ташлаш билан шуғулланмоқчи эмасман, мен RAF турнирида иштирок этаман», – деди Царукян.

Маълумот ўрнида, Топурия ва Гейжи 15 июн куни Оқ уйда бўлиб ўтадиган турнирда ўзаро жанг қилади. Иккинчи асосий жангда эса оғир вазн тоифасидаги вақтинчалик чемпионлик камари учун Алекс Перейра ва Сирил Ган ўзаро тўқнаш келади.

Бугунги янгиликлар