UFC президенти Дана Уайт 14 июн куни Оқ уй ҳудудида бўлиб ўтадиган турнирнинг жанглар рўйхатини эълон қилди.
Асосий жангда Илия Топурия ва Жастин Гейжи енгил вазн тоифаси камари учун октагонга чиқади. Иккинчи асосий жангда эса оғир вазн тоифасидаги вақтинчалик чемпионлик камари учун Алекс Перейра ва Сирил Ган ўзаро тўқнаш келади.
Кард доирасида яна 4 та жанг ўтказилади:
● Шон О’Мэлли — Айманн Заҳаби;
● Маурисио Руффи — Майкл Чендлер;
● Бо Никал — Кайл Докас;
● Диего Лопес — Стив Гарсия.
Аввалроқ UFC 326 турнири доирасида Оливейра Ҳоллоуэйни мағлуб этиб, BMF камарининг янги соҳибига айлангани маълум қилинганди.