Лас-Вегас шаҳрида UFC 326 турнири бўлиб ўтди.
Асосий жангда Макс Ҳоллоуэй (27-9) Чарлз Оливейрага (37-11) ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан мағлуб бўлди (45-50 — уч марта) ва BMF камарини бой берди.
2015 йилда эса Ҳоллоуэй Оливейрани 1-раунддаёқ техник нокаут билан мағлуб этганди.
Асосий кард доирасидаги бошқа жанг натижалари:
● Кайо Борралио (18-2) Рение де Риддерни (21-4) ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан мағлуб этди (30-27 — уч марта);
● Роб Фонт (22-10) Раул Росас кичикка (12-1) ҳакамлар қарори билан мағлуб бўлди (27-30 — уч марта);
● Дрю Добер (29-15) Майкл Жонсонни (25-11) 2-раундда нокаутга учратди;
● Грегори Родригес (19-6) Бруно Феррейрани (15-3) 1-раундда нокаут билан мағлуб этди.