«Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубин «Реал» дарвозасига гол урган тарихдаги илк посбонга айланди.
Чемпионлар Лигасининг умумий босқичидаги сўнгги ўйин куни кичик сенсация юз берди. Лиссабонликлар «Реал»ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Гап шундаки, ҳал қилувчи голни «Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубин урди. У Жозе Моуринионинг ишораларидан сўнг «Бенфика»нинг охирги ҳужуми пайтида «Реал» жарима майдонига етиб келганди.
Якунда омад айнан унга кулиб боқди. Стадионда йиғилган португалиялик мухлислар хурсандчилигига сабаб бўлган тўп шу тариқа киритилди.