Live
1
Ўзбек

Томас Парти тўрт нафар аёлга нисбатан зўрлаш бўйича гумон қилинмоқда

Футбол
12 феврал, 09:57
Ганалик футболчи янги айбловлар марказида.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Томас Парти тўрт нафар аёлга нисбатан зўрлаш бўйича гумон қилинмоқда
Foto: Getty Images

«Арсенал» ва «Атлетико Мадрид» собиқ яримҳимоячиси, ҳозирда «Вилярреал» сафида тўп тепаётган Томас Парти атрофидаги можаро давом этмоқда.

Dailiy MAil хабарига кўра, Гана миллий жамоаси футболчисига нисбатан янги айбловлар қўйилган. Эндиликда у тўрт нафар турли аёлга нисбатан зўрлаш бўйича гумон қилинмоқда.

Футболчи ўз айбини тан олмаяпти. У гаров эвазига қўйиб юборилган.

Аввалроқ Буюк Британия Қироллик прокуратура хизмати Партига уч нафар аёлнинг 2021–2022 йиллар оралиғидаги мурожаатлари асосида беш эпизод бўйича айблов билдирган эди.

Август ойи бошида «тўпчилар» собиқ футболчиси барча айбловларни рад этгани маълум қилинганди. Унинг адвокати Томас уч йил давом этган тергов жараёнида полиция билан тўлиқ ҳамкорлик қилганини билдирган.

Бугунги янгиликлар