Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон жамоаси Ҳиндистонда ўтаётган Осиё чемпионатида яна бир бронза медалига сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида жамоавий сабля дастурида қатнашган Ўзбекистон вакиллари яримфиналда Жанубий Кореяга имкониятни беришди ва бронза медаллари билан тақдирланишди.
Мусобақада Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера ҳамда Аякўз Жумамуратова иштирок этишди.
Гулистан Пердибаева аввалроқ яккалик баҳсларида ҳам совриндорлар қаторидан жой олганди.
Турнир давомида Осиё қиличбозлик конфедерацияси томонидан 2024/2025 йилги мавсум лауреатлари ҳам тақдирланди. Унда ўзбекистонлик Дилором Турдиқулова шпага дастуридаги энг яхши ҳакам деб топилди.
Таэквондо. Ўзбекистонлик саблячи қизлар Осиё чемпионатида бронза медалларига сазовор бўлишди
Бошқа спортлар
24 июн, 12:20
Ҳиндистондаги мусобақада навбатдаги медал қўлга киритилди.
Foto: Olympic uz