Live
8
Ўзбек

Суперлига. «Сўғдиёна» меҳмонда «Қўқон-1912»ни минимал ҳисобда мағлуб этди

Футбол
21 ноябр, 08:57
    7
Жиззахликлар сафардаги ғалаба эвазига турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилди.
Суперлига. «Сўғдиёна» меҳмонда «Қўқон-1912»ни минимал ҳисобда мағлуб этди
Foto: Qo'qon-1912

Суперлиганинг 28-тури доирасида «Қўқон-1912» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилди. Беллашувда жиззахликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол 74-дақиқада киритилди. Бу вазиятда Шаҳзод Акрамов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.

Ушбу натижадан сўнг «Сўғдиёна» очколари сонини 33 тага етказиб, турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилди. «Қўқон-1912» эса 24 очко билан 15-поғонада қолди.

Суперлига. 28-тур
Қўқон-1912 — Сўғдиёна 0:1
Гол:
Акрамов (автогол) 74.
Огоҳлантиришлар: Йўлчиев 39, Ёқубов 42.

Қўқон-1912: Давронов, Ёқубов, Салимов, Сидиқов, Гвазава, Акрамов (Соҳибжонов, 81), Маликжонов, Гулямов (Гадоев, 46), Гиоргадзе, Йўлчиев (Табатадзе, 46), Ҳасанов (Ўктамов, 81).
Сўғдиёна: Митрович, Жўрабоев, Қобилов, Асқаров, Болтабоев, Қаҳрамонов (Хошимов, 82), Иванович, Дориев, Мустафоқулов, Ўринбоев (Абдурашидов, 63), Камолов (Жуматов, 82).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Қўқон-1912 Қўқон-1912
  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар