Нидерландия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Уесли Снейдер испаниялик ҳимоячи Серхио Рамоснинг футболкасини аукционда сотди. Бу ҳақда Тhe Touchlinе хабар бермоқда.
2010 йилги жаҳон чемпионати финалидан сўнг Рамос Снейдерга совға қилган футболка 65 126 еврога сотилган. Унинг янги эгаси бразилиялик коллекционер бўлди.
Қизиғи, Снейдернинг ўзи финалда кийган футболка эса 5 минг евродан сал кўпроқ маблағга сотилган.
Маълумот учун, 2010 йилги жаҳон чемпионати финали 11 июл куни Йоханнесбургда бўлиб ўтган. Испания миллий жамоаси Нидерландияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Ғалаба голини 116-дақиқада Андрес Иниеста киритган.