Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони жаҳон чемпионатида қаторасига иккинчи бор ғалаба қозониш имкониятлари ҳақида гапирди.
ЖЧ-2026 олдидан охирги ўртоқлик ўйинида амалдаги жаҳон чемпионлари Исландияни йирик (3:0) ҳисобда мағлубиятга учратишди.
Маълумот учун гуруҳ босқичининг илк турида Аргентина 17 июн куни Жазоир билан баҳс олиб боради.
«Бу сафар ҳам жаҳон чемпионатида ғолиб бўламиз, деб ишонч билан гапириш қийин. Сабаби бу жуда мураккаб вазифа. Аммо ишонтириб айтишим мумкин, футболчиларимиз майдонда бор кучларини беришади. Биз охиригача курашамиз», – деди Скалони AlbicelesteTalk нашрига.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил аргентиналиклар уч карра жаҳон чемпиони номига сазовор бўлишган. Қатарда ўтган мундиал финалида пеналтилар сериясида Франция миллий жамоаси мағлуб этилган.