Бугун
21
Ўзбек

Шомуродов: «Ўйинни яхши бошладик деб айта олмайман. Омадимиз ҳам келди. Мухими, ғалаба қозондик»

Футбол
27 март, 13:38
Элдор ўйинда дастлабки голни урди.
Шомуродов: «Ўйинни яхши бошладик деб айта олмайман. Омадимиз ҳам келди. Мухими, ғалаба қозондик»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси FIFA Series турнири 1-турида Габонни (3:1) мағлуб этди. Ўйиндан сўнг Tribuna.uz мухбири миллий жамоа сардори Элдор Шомуродов билан суҳбатлашди.

«Ўйинни яхши бошладик, дея олмаймиз. Билмадим нима сабаб, биринчи бўлимда рақиблар кўпроқ вазият яратди. Иккинчи бўлимда ўйинда анча ўзгаришлар бўлди. Бугун омадимиз келди. Чунки рақиблар ҳам яхши вазиятларга эга бўлишди. Муҳими, ғалаба қозондик.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни қанчалик ўзгартира олишди?

- Энди бу саволни мураббийга бериш керак деб ўйлайман.

- Икки бўлимда икки хил футбол гувоҳи бўлдик. Дастлаб рақиб яхши ўйнади. Танаффусдан сўнг устунлик биз томонга ўтди. Фабио Каннаваро кийим алмаштириш хонасида нималар деди?

- Шуни айтиш керакки, футболчилар анча вақтдан бери бирга ўйнашмаганди. Мураббий бир қанча таклифлар киритди. Қаердадир қаттиқ гапирди. Шу сабабли ўйинимизда ўзгаришлар бўлди.

- Жамоада индивидуал ҳаракатлар кўпайиб кетмадими? Чунки Остон Ўруновдан бир неча марта норози бўлдингиз.

- Норози бўлганим йўқ. Остоннинг кучли томони — индивидуал ҳаракатлари. У буни кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Менимча бу нормал ҳолат», — деди Шомуродов.

Бугунги янгиликлар