«ПСЖ» дарвозабони Люка Шевале ЖЧ–2026 олдидан Франция миллий жамоасидаги ўрнини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда L'Équipe хабар бермоқда.
Манбага кўра, дарвозабон Бразилия (2:1) ва Колумбия (3:1)га қарши ўртоқлик баҳсларига чақирилганига қарамай, ҳар икки беллашувда захирада қолган. Бош мураббий Диде Дешам Шевале жамоада учинчи рақамли дарвозабон бўлишини маълум қилган.
Қайд этилишича, мураббийлар штаби футболчининг ўзига бўлган ишончи пасайганини, унинг ўйини мавсум бошига нисбатан ишончсизроқ кўринаётганини таъкидламоқда. Кутилишича, ЖЧ–2026да асосий дарвозабонлар сифатида Майк Менян ва Брис Самба майдонга тушади.
Бу ҳолат Шеваленинг миллий жамоадаги иштирокини шубҳа остида қолдирмоқда, айниқса дарвозабонлар орасидаги рақобат юқори бўлиб қолаётган бир пайтда.
Франциялик посбон 23 январдан буён «ПСЖ» сафида майдонга тушмаган. Январ ойидан бошлаб жамоанинг асосий дарвозабони сифатида Матвей Сафонов ўйнамоқда.
Маълумот учун, ЖЧ–2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.