«Сандерленд» клуби бош мураббий Режис Ле Брис билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, франциялик 50 ёшли мутахассис «қора мушуклар»да қолади. Клуб раҳбарияти мураббийнинг фаолиятини тўлиқ қўллаб-қувватламоқда.
Маълумот учун, Ле Брис «Сандерленд»да 2024 йилнинг июлидан бери ишлаб келмоқда ва унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Мураббий қўл остида жамоа 88 та ўйинда 37 та ғалабага эришди, 24 бор дуранг ўйнади ва 27 та мағлубият қайд этди.