Бугун
15
Ўзбек

Санчо «Рома» таклифини рад этди

Футбол
27 август, 02:29
Футболчи ҳозирда Чемпионлар Лигасида қатнашувчи клуб сафига кўчиб ўтишни истамоқда.
Санчо «Рома» таклифини рад этди
Фото: Caught Offside

«Манчестер Юнайтед» вингери Жейдон Санчо «Рома» таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист Жанлука ди Марцио хабар берди.

Футболчи ҳозирда Чемпионлар Лигасида қатнашувчи клуб сафига кўчиб ўтишни истамоқда. Ўз навбатида, римликлар ҳам Санчо ўрнига бошқа вариантлар қидиришни бошлаб юборган.

«Рома» раҳбарияти учун Жейдондан кейинги идеал номзод сифатида «Челси»нинг 19 ёшли футболчиси Тайрик Жорж номи тилга олинмоқда. Футболчи ҳам Италия клубига ўтшга рози, аммо у ижара асосида трансфер қилинишини хоҳламаяпти.

Аввалроқ «Рома» ва «Вилярреал» Довбикнинг ижараси борасида келиша олмагани маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар