«Рома» ва «Вилярреал»нинг Артём Довбик борасидаги музокаралари тўхтаб қолди. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.
Манбага кўра, томонлар 28 ёшли украиналик футболчининг ижараси борасида музокара ўтказаётган эди. Бироқ келишув амалга ошмаслиги мумкин.
Қайд этилишича, икки жамоа ўртасида келишмовчилик юзага келган. Натижада Довбик «Вилярреал»га ўтиши ҳақиқатдан анча йироқлашган.
Шунингдек, футболчининг ўзи ҳам буни таклифга рози бўлмаган. Унга «Наполи» ва «Милан» жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Довбик ўтган мавсум «бўрилар» либосида А Серияда 32 ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урган.