«Наполи» «Рома» форварди Артём Довбикка қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука ди Марцио хабар берди.
Неаполликлар 28 ёшли украиналик футболчини жароҳат олган Ромелу Лукакуга ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда. Белгиялик ҳужумчи уч ойдан ортиқ вақт давомида майдонга туша олмаслиги мумкин.
Хабар қилинишича, «Наполи» Довбик билан бирга Расмус Ҳойлунд («Манчестер Юнайтед»), Жейми Варди («Лестер» собиқ футболчиси) ва Толу Арокодаре («Генк») трансфери имкониятларини ҳам ўрганмоқда.
Аввалроқ «Милан» Довбикни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани маълум қилинганди.